11 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Мадейрани кенг кўламдаги ёнғинлар қамраб олди. Ёнғинлар оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган, Криштиану Роналду эса ёнғиндан жабрланганларга ёрдам беришга тайёр.
2. Саудия Арабистони нефть қазиб чиқариш бўйича янги рекорд ўрнатди. Саудия Арабистони одатда ёз ойлари давомида кўпроқ нефть ишлаб чиқаради, бу кондиционерлар фаол равишда ишлатилиши туфайли ички талаб ошиши билан боғлиқ.
3. Халқаро космик станцияга сабзавот етиштириш учун оранжерея юборилади. Космонавтлар аввал қалампир, сўнг буғдой етиштирмоқчи.
4. Лола Москвадаги концерти учун 120 метрли матодан кўйлак тиктирди. Хонанда Лола Россиянинг Москва шаҳрида 7 август куни яккахон концерт дастурини тақдим этди.
5. Кун мавзусига мос фотогалерея: Сараево, Афина ва Берлиндаги ташландиқ олимпия объектлари.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)