Россия президенти Владимир Путин Арманистонда яқинда содир бўлган полиция биносини ва одамларни гаровга олиш билан боғлиқ воқеани мисол қилиб келтириб, бундай йўллар билан сиёсий масалаларни ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Серж Азатович (Саргсян, Арманистон президенти) мени яқинда Ереванда бўлиб ўтган, одамларни гаровга олиш билан боғлиқ фожиали воқеалардан бохабар этди», — деди Путин арманистонлик ҳамкасби билан музокаралардан сўнг.
«Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Россия энг бошидан жангариларнинг бу акциясини қоралаб чиқди. Ички сиёсий масалаларни ноқонуний, конституцияга зид йўллар билан ҳал этишга бўлган уринишларни қабул қилмаймиз», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)