Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида мактаб автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлди. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг 16 нафари яраланди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Business Standard газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Жамму округида ҳайдовчи транспорт воситаси устидан назоратни йўқотгандан сўнг автобус йўлдан чиқиб кетган.
Олти нафар ўқувчи оғир аҳволда, улар маҳаллий шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)