Бағдод жанубида армия назорат постида содир этилган портлашда 2 ҳарбий ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдод жанубидаги армия назорат-ўтказиш пунктида содир этилган портлаш оқибатида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бағдод хавфсизлик бошқармаси вакилининг айтишича, ар-Рашид туманида пост яқинида худкуш террорчи белига тақилган портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.
Ҳалок бўлганлардан ташқари, тўққиз ҳарбий жароҳатлангани айтилмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар