Хитойнинг Шаньдун шаҳридаги Циндао пиво фестивалида Гиннес рекордлар китоби экспертлари янги рекордни қайд қилди. Смартфондан бошқарилаётган 1007 робот майдонда тўпланиб, бир пайтнинг ўзида рақс тушди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.
Рекордлар китоби вакиллари воқеа акс этган видеони YouTube’га жойлаштирди.
Рекорд ўрнатиш учун Ever Win Company компанияси 43,8 сантиметр бўйга эга QRC-2 роботларини танлади. Роботлар сони бошида кўпроқ эди, аммо рақс чоғида уларнинг айримлари йиқилди ёки техник носозлик туфайли тўхтаб қолди.
Рақсни бошқаришда биттагина смартфондан фойдаланилди. Роботларга Bluetooth орқали маълумот юборган дастурий таъминот бошқа смартфонлар ва Bluetooth ускуналаридан ҳимояланган эди.
Илгариги рекорд UBTECH компаниясига тегишли эди — ўшанда бир пайтнинг ўзида 540 робот рақс тушган эди.
Изоҳ (0)