Эфиопияда ҳукуматга қарши намойишни ҳукумат хавфсизлик кучлари томонидан бостирилиши оқибатида 90 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида ҳам намойишчилар, ҳам намойишда иштирок этмаган аҳоли бор. Намойиш вақтида қурбон бўлганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар 6–7 август кунлари Ороми ва Амхара ҳудудларида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)