Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат жанубида жойлашган Ҳилманд вилоятидаги экстремистлар позициясига ҳужум қилиб, «Толибон» ҳаракатининг 40 аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Маржа ва Нава туманлари чегарасидаги толибларга қарата 7 август, якшанба куни авиазарбалар берилди. Ҳужум оқибатида яна 45 жангари яраланди.
Изоҳ (0)