Пўртана 17 тонналик Transocean Winner (АҚШ) нефть қазиб олувчи платформасини Шотландиянинг ғарбий оролларига олиб бориб қўйди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Transocean Winner платформаси Норвегиядан шатакка олиниб, Мальтага тортиб кетилаётганди. Платформа кечаси Льюис ороли ғарбида кучли пўртана оқибатида шатакдан чиқиб кетди ва Карловей қишлоқчаси яқинида тўхтади. Соҳил қўриқлаш хизмати бортда ҳеч ким бўлмагани ва ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.
Шунга қарамай, соҳил қўриқлаш хизмати ходимлари хавфсизлик нуқтаи назаридан қирғоқни ёпиб қўйди. Хабарда қайд этилишича, бундай чоралар ифлосланишни текшириш учун қўлланди. Платформа бортида 280 тонна дизель ёқилғиси мавжуд.
Денгиз ҳодисаларини тергов қилиш бўлими бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Transocean Winner нефть қазиб олувчи платформа 1983 йили сувга туширилган, 2006 йилда эса модернизация қилинган эди.
Изоҳ (0)