Россия Федерал аксилмонопол хизмати iPhone смартфонларининг нархлари мувофиқлаштириб борилиши юзасидан АҚШнинг Apple корпорациясига қарши иш очди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга мувофиқ очилган ишда «Эппл Рус» МЧЖ, Apple Holding B.V., Apple Sales Ireland, Apple Operations International, Apple Inc. компаниялари тилга олинади.
Аксилмонопол хизматдагиларнинг фикрича, смартфонлар нархларининг мувофиқлаштириб борилиши туфайли ушбу ускуналарнинг чакана нархи ҳамма жойда бир хил, бу эса рақобат принципларини бузади.
Иш номи келтирилмаётган фуқаронинг ритейлерларни нархни келишиб олишда айблаб киритган аризаси асосида қўзғатилди.
Изоҳ (0)