Покистоннинг Билужистон вилояти маркази Кветта шаҳрида жойлашган шифохонада содир этилган портлаш қурбонларининг сони 93 кишига етди. Бу ҳақда India Today нашри хабар бермоқда.
Илгарироқ 53 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилган эди.
Теракт Кветтада Билужистон Адвокатлар уюшмасининг президенти Билол Анвар Кашига нисбатан суиқасд уюштирилганидан сўнг юз берди. Полиция ва қутқарувчиларнинг маълум қилишича, портлаш Каши шифохонага етказилганидан сўнг юз берди. Каши кейинроқ олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди.
Reuters агентлигининг аниқлик киритишича, бомба ишга тушганда шифохона биносида Кашининг жасадини кузатиб борган 50 дан ортиқ одам, жумладан, ҳуқуқшунос ва журналистлар бўлган.
Изоҳ (0)