Жорий йилнинг 3 август куни Ucell Plaza офисида дастлабки донорлик хайрия акцияси — Ucell Blood Donor Day Корпоратив донор куни бўлиб ўтди. Донор кунида компаниянинг 66 нафар ходими иштирок этиб, Республика қон қуйиш маркази захираларини 15 литрга бойитди. Бу ҳақда Ucell компаниясининг матбуот офиси қуйидагиларни хабар қилади.
Ucell компанияси ходимлари донорлар қони кўп ҳолатларда ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган восита эканлигини, кўп одамлар ҳаётини сақлаб қолишини яхши тушунади: у турли авариялар, ёнғинларда жароҳатланган, юрак операциялари, онкологик касалликларга чалинган беморлар, қийинчилик билан фарзанд кўрган аёллар ва чақалоқлар учун жуда зарур бўлади. Даволовчи муассасаларда қон ва унинг таркибий қисмларга доимо эҳтиёж катта бўлади.
«Донорлик акциясида иштирок этиш учун ўзида куч ва имкон топган барча ходимларга компаниянинг топ менежменти номидан миннатдорлик билдираман ва шахсан ўзим тасанно айтаман. Иштирокингиз натижалари кутганларимиздан ҳам анча ортиқ бўлди. Компаниянинг кўпгина ходимлари учун Донор куни нафақат корпоратив маданият доирасидаги тадбир, балки шахсий эътиқоди ва фуқаролик бурчига содиқлигининг ифодасига айланди. Мен шундай олижаноб ва фидойи инсонлар жамоасида ишлаш шарафига муяссар бўлганимдан жуда фахрланаман», — деб таъкидлади Ucell компаниясининг корпоратив коммуникациялар бўйича директори Родика Вербенюк.
Шу куни бизнинг қаҳрамонларимиз кўкрагига тақилган махсус донор белгилари — Every Blood Donor is a Hero («Ҳар бир донор қаҳрамондир») олижаноб юрак рамзига айланди.
«Биз хоҳловчилар шу қадар кўп бўлишини кутмаган эдик, лекин конвейер каби узлуксиз ишлаб, барчасини уддаладик, деб ҳисоблайман! Такрор айтаман, бу биз учун донор кунини шундай юқори даражада ўтказиш бўйича илк тажрибамиздир — донорлар ва тадбир ташкилотчилари бизни шу қадар самимий ва дўстона кутиб олганларига чинакам ҳайратда қолдик, — деди Республика қон қуйиш маркази қон олиш бўйича сайёр бригада мудираси Зулфия Исмаилова. — Навбатда турганларнинг кети узилмаганига қарамасдан, барчаси ижобий ўтди. Деярли барча келганлар ўзларини донор сифатида ҳис эта олди ва хайрли мақсад учун ўз қонларини берди. Кечга томон хоҳловчилар ҳануз келаётганида бизда ҳаттоки уларнинг барчаси учун гемаконлар етмади ва икки марта омборимизга бориб келишимизга ҳам тўғри келди. Бутун жамоамиз номидан сизларга илиқ қабул ва олижаноб ҳаракатларингиз учун миннатдорлик билдирамиз!».
Ucell компанияси ходимаси Марианна Семенова қуйидаги фикрларини баён қилди:
«Менинг оиламда шундай вазият юзага келганки, қон жуда зарур бўлган, лекин гемоглобиним паст даражада бўлганлиги сабабли донор бўла олмадим. Бу сафар эса ёрдам яқинларим учун керак бўлмаса-да, бошқа муҳтож одамларга ёрдам беришим мумкин. Ушбу хайрли тадбирда жоним билан қатнашдим. Чин юракдан ёрдам беришни хоҳлайдиган одамлар сони шу қадар кўплиги мени лол қолдирди: ходимларнинг ташаббуси ҳар қандай таҳсинларга лойиқ. Бугун мен Ucell жамоаси доимо ва ҳар қандай ҳолатда якдиллик билан ёрдамга келишига аминман. Барча доимо соғ-саломат бўлсин ва бу каби ёрдам ҳеч қачон ва ҳеч кимга керак бўлмасин».
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)