2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра Россиядан МДҲ давлатларига электр қуввати экспорти кўрсаткичлари 45 фоизга қисқарди. Бу ҳақда, РФ Федерал божхона хизматига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Ҳисобот даврида Россия МДҲ давлатларига 2,032 миллиард кВт/соат электр энергияси етказиб берди. Олинган даромад 81,1 миллион долларни ташкил қилди.
Ўз навбатида, узоқ хорижга электр энергияси етказиб бериш кўрсаткичлари 1,6 фоизга ўсиб, 6,11 миллиард кВт/соатни ташкил этди. Умумий ҳисобда етказмалар нархи 206,8 миллион долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)