Бразилиялик мухлислар «Маракана» стадионида бугун, Тошкент вақти билан 6 август тонгида Рио–2016 Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Мишел Темернинг сўзга чиқишига тўсқинлик қилди. Сиёсатчининг 10 сония давом этган чиқишини мухлислар ҳуштакбозлик билан кутиб олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Бразилия президенти Дилма Руссеффнинг импичмент жараёнида вақтинча четлатилиши муносабати билан давлат раҳбари мажбуриятларини ўз зиммасига олган Темер Рио–2016 Олимпиада ўйинлари расман очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг, тантанали мусиқа янгради ва осмонга мушаклар отилди. Аммо, «ТАСС» мухбирининг қайд этишича, ҳуштакбозлик мушаклар отилаётган вақтда ҳам тинмади. Бундан ташқари, «Йўқол, Темер!» каби ҳайқириқларни эшитиш ҳам мумкин эди.
5 август, жума куни Копакабана соҳилида Руссеффнинг импичментигага қарши намойиш акцияси ўтказилди. Мишел Темернинг сиёсатидан норози бўлган намойишчилар уни истеъфога чиқишга чақирди.
Изоҳ (0)