Россия иссиқлик электр станцияси ва темир йўл участкасини электрлаштириш учун Эронга 2,2 миллиард евро миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «АзерТАж» агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
ИЭС Форс кўрфази соҳилидаги Бандар Аббос шаҳрида қурилади. Электрлаштирилиши кўзда тутилаётган Гармсар–Инче–Бурун темир йўл участкаси мамлакат шимоли-шарқида жойлашган.
Путиннинг сўзларига қараганда, айни дамда авиакосмик, нефть-газ ва электр энергетикаси соҳаларида кенг миқёсли қўшма лойиҳалар устида ишланмоқда. Унинг фикрича, Евросиё иқтисодий иттифоқи билан Эрон ўртасида эркин савдо зонасининг ташкил этилиши икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларнинг ривожланишига замин яратади.
Изоҳ (0)