Молдова миллий банкининг собиқ раҳбарияти таркибида бўлган уч киши 5 август, жума куни Россия пулларини Молдова банклари орқали ювишда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда, прокуратуранинг коррупцияга қарши кураш бўлими раҳбари Виорел Морарга таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Улар 2016 йилнинг 2 август куни очилган иш юзасидан қўлга олинди. Улар Молдова банклари орқали Россиядан келган 20 миллиард долларни ноқонуний легаллаштиришда айбланмоқда», — деди у.
Морарнинг сўзларига қараганда, коррупцияга қарши кураш миллий маркази ходимлари миллий банкнинг собиқ вице-президенти Эмма Тэбирцэ, банк назорати департаменти директори Матей Дохотара ҳамда назорат ва лицензиялаш департаменти директори Владимир Цурканни қўлга олган.
Собиқ раҳбарлар 72 соатга ушланган, лекин прокуратура бу муддатни 30 кунгача узайтиришни сўраши мумкин.
Изоҳ (0)