2015 йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган Нигерия терма жамоасининг кенгайтирилган рўйхатига киритилган 60 нафар футболчи билан ёшни аниқловчи тест ўтказилди.
«Championat.asia»нинг African football нашрига асосланиб маълум қилишича, 60 нафар футболчидан 26 нафари тестдан ўта олмаган. Уларнинг айримлари шокка тушиб қолган, йиғлаб юборганлари ҳам бўлди.
Нигерия мансабдорларидан бирининг маълум қилишича, мундиалда иштирок этган фақатгина икки нафар футболчининг асл ёши хужжатда кўрсатилгани каби бўлган. — «Бу фалокат. Бундай хатога йўл қўйган мураббийлар дисквалификация қилинади», — деб айтиб ўтган ўша мансабдор.
Яқиндагина ўзбекистонлик футболчи, 2003 йили ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этган Илёс Зейтуллаев ҳам ёшини кичиклаштирганини тан олганди.
Изоҳ (0)