Халқаро олимпия қўмитасининг мустақил комиссияси академик услубда эшкак эшиш бўйича олти нафар россиялик спортчининг 2016 йилги Рио-де-Жанейро ўйинларида иштирок этишига рухсат берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Халқаро эшкакли спорт федерацияси (FISA) қарорига кўра, Россиядан талабнома киритган 26 спортчидан фақат олти нафарига мусобақаларда иштирок этиш имконияти берилди. Булар — Артём Косов, Антон Заруцкий, Владислав Рябцев, Никита Моргачёв ва захира ўйинчиси Георгий Ефременко. Улар бир экипаж сифатида ҳаракат қилиши айтилмоқда.
Россия эшкакли спорт федерацияси президенти Вениамин Бутнинг маълум қилишича, яна уч спортчининг аризасига ҳали жавоб берилмади.
Изоҳ (0)