Халқаро олимпия қўмитаси сёрфинг, бейсбол/софтбол, қояларга чиқиш ва скейтбординг спорт турларини Токио–2020 Олимпиада ўйинлари дастурига киритди. Бундай қарор қўмитанинг 129-пленар мажлисида қабул қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ каратэ спорт тури ҳам Олимпиада ўйинлари дастурига киритилгани ҳақида хабар қилинганди.
«Декабрь ойида ушбу спорт турларини ўтказиш бўйича спорт объектларининг сўнгги режасини тақдим этамиз. Янги спорт турлари Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини янада инновацион қилади», – деди ХОҚ вице-президенти Жон Коутс.
Изоҳ (0)