Корея Республикасининг 2017 йилда мамлакатга АҚШнинг THAAD зенит-ракета мажмуасини жойлаштириш ҳақидаги қарори ХХРни ташвишлантираётганлиги асоссиздир. Бу ҳақда Корея ҳукумати вакили Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетасида чоп этилган мақолага изоҳ бериб, «Рёнхап» агентлигига маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг бош матбуот органи 3 август, чоршанба куни мақола чоп этиб, унда Корея ярим оролининг жанубига THAAD тизимининг жойлаштирилиши ХХР хавфсизлиги учун стратегик таҳдид эканлигини маълум қилиб, Пекин томонидан қатъий жавоб чоралари билан таҳдид қилган эди.
«Хитой Сеулнинг ушбу қарори бўйича баҳслашишнинг ўрнига халқаро ҳамжамиятнинг чақириқларига қарамасдан, ядро ва ракета дастурларини ривожлантиришда давом этаётган Шимолий Кореяга босимни кучайтириши керак», — дея таъкидлади Корея Республикаси ҳукумати вакили.
Изоҳ (0)