Арманистон бош прокурори Геворг Костанян истеъфога чиқди. Бу ҳақда, бош прокурор маслаҳатчиси Кристина Мелконяннинг баёнотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Мелконяннинг маълум қилишича, мамлакат президенти Серж Саргсян прокурорнинг истеъфосини қабул қилди. Президент матбуот котиби Владимир Акопян «Интерфакс»га берган изоҳида ушбу ахборотни тасдиқлади.
«Президент девони соғлиқ билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб олганидан сўнг Костанян давлат масалалари ечимига яна ҳисса қўша олишига умид қилмоқда», — деди у.
Костанян бош прокуратурага 2013 йил сентябридан раҳбарлик қила бошлаган эди.
Изоҳ (0)