Шимолий Корея яқин ўн йил ичида Ойга одам учиришни режалаштирмоқда, сунъий йўлдошларнинг орбитага кўтарилиши эса бунга тайёргарликдир. Бу ҳақда мамлакат аэрокосмик соҳани ривожлантириш миллий агентлиги раҳбари Хен Гванъиль AP’га маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бундан ташқари, расмий Пхеньян яқин вақт ичида геостационар алоқа йўлдошларини ҳамда Ер юзини кузатиш сунъий йўлдошларини ишлаб чиқишни кўзламоқда.
«АҚШ ва унинг иттифоқчилари космик дастуримизга халақит беришга уринаётганига қарамай, олимларимиз фазони забт этади ва, шубҳасиз, КХДР байроғини Ойга ўрнатади», — Гванъиль.
Изоҳ (0)