Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 23 июлдан 1 августга қадар ўтказилган кимё фани бўйича 48-Бутунжаҳон олимпиадасида 75 давлатдан уч юздан ортиқ ўқувчи қатнашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олимпиадада Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчиси Сарвар Шоюнусов кумуш, Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Жаҳонгир Фахриев ва Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей ўқувчиси Чарос Омонова бронза медалларини қўлга киритди.
Улар жорий йилнинг май ойида Россияда ўтказилган кимё фани бўйича 50-халқаро Менделеев олимпиадасида ҳам совриндорлар сафидан жой олганди.
Изоҳ (0)