Emirates авиакомпаниясига тегишли Boeing 777 самолётининг Дубай аэропортига фавқулодда қўниши пайтида келиб чиққан ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган ўт ўчирувчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Тируванантапурам (Ҳиндистон) — Дубай йўналишидан кетаётан EK521 рейси 3 август куни Дубай аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Шундан сўнг лайнерда ёнғин келиб чиқди. Бортда 300 киши, шу жумладан, 18 нафар экипаж аъзоси бор эди.
Илгарироқ қўниш асносида ўнга яқин йўловчи жароҳатлангани билдирилган эди.
Изоҳ (0)