БМТ бош котиби Пан Ги Мун барча мамлакат ва можаролар иштирокчиларини зудлик билан қуролли ихтилофда болаларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чора-тадбирларни қўллашга чақирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
2 август, сешанба куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Пан Ги Мун Ироқ, Яман, Нигерия, Сурия, Сомали, Жанубий Судандаги болалар ҳаёти жаҳаннамга ўхшаш эканини таъкидлади.
«Кўп ҳолларда вазият ёмонлашиб бормоқда. Сурияда можаро бошланганидан буён минглаб болалар ўлдирилди. Миллионлаб болалар бутун умрга мажруҳ бўлди», – деди БМТ бош котиби. Унинг маълум қилишича, 2015 йилда вояга етмаган болаларнинг сўнгги олти йил ичида энг кўп қурбонлари Афғонистонда қайд этилди. Сомалида эса болаларнинг ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари бир йилда 50 фоизга ошди.
Пан Ги Мун Яман ҳукуматини қўллаб қувватлаётган Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва шиа исёнчилари ўртасида давом этаётган можарога алоҳида эътибор қаратди. БМТнинг маълумотларига кўра, 2014 йилга нисбатан 2015 йилда болалар ўртасида қурбонлар сони олти мартагача ошди. Ҳалок бўлганлар сони 785, жароҳат олганлар сони эса 1168 нафарни ташкил этди.
Изоҳ (0)