Чеченистон сайлов комиссияси Рамзан Қодировни республика раҳбарлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бугун Чеченистон Республикаси сайлов комиссияси ‘Чеченистон Республикаси раҳбари сайловлари тўғрисида’ги қонунга мувофиқ мени республика раҳбари лавозимига номзод сифатида рўйхатдан ўтказди. Тақдим этилган қонунлар текширилди, улар сайлов қонунчилиги талабларига жавоб беради», — деб ёзди 2 август куни Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)