Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, у бошчилик қилиб келаётган республика кучларининг ўзи ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишга етарли салоҳиятга эгадир. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида ёзди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Россия қуролли кучлари Сурияда террорчиларни думларини қисишга мажбур қилди. Уларнинг саноқли кунлари қолди! Биз ‘Иблис давлати’ни унинг инида йўқ қилишга қодирмиз. Кўнгилли отрядлар ҳатто мустақил равишда уларга танлаш ҳуқуқини бериши мумкин: ё қуролни топшириш, ё Сурия заминида кўмилганлар қаторида бўлиш!», — деб ёзди сиёсатчи ўз саҳифасида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)