Дунёдаги энг йирик узоқ магистрал самолётларидан бири ҳисобланган Airбус A380 лайнери бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли Москванинг «Домодедово» аэропортига қўнишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Маълум бўлишича, Emirates авиакомпаниясига тегишли самолёт Дубайдан Нью-Йоркка учиб кетаётган эди.
«Йўловчи аёлнинг қон босими ошиб кетди. У рейсни тарк этган. Лайнер парвозни усиз давом эттиради», — дея маълум қилинди «Интерфакс» агентлигига.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)