Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум олдидан берган интервьюсида «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович билан А серияда рақобатлашган вақтларини ёдга олди.
«Sports.ru»нинг қайд этишича, Антонио Конте ва Златан Ибраҳимович мос равишда «Ювентус» ҳамда «Милан» каби клублар шарафини битта мавсумда ҳимоя қилган рақиблар бўлган.
«Бунга ишониш қийин. Биз 2012/13 йилги мавсум олдидан фаворит эмасдик. Матбуот бизга 6 ёки 7-ўриндан бирини раво кўриб бўлганди. ‘Милан’ сафида эса Златан бор эди. Буни қарангки, ўша мавсум Ибраҳимович ғолиб чиқа олмаган ягона мавсум бўлиб қолди», — деб таъкидлаган Антонио Конте.
2012/13 йилги мавсумда Антонио Контенинг «Ювентус»и чемпионликни қўлга киритган, Златан эса биринчи марта олтин медаллардан четда қолиб кетганди.
Интервью якунида мутахассис Англия Премьер-Лигасининг янги мавсумида ҳам эски тарих такрорланишига умид билдирган.
Изоҳ (0)