Улғайиб қолган сеҳргар Гарри Поттернинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Гарри Поттер ва лаънатланган бола» спектакли премьераси Лондоннинг «Палас» театри саҳнасида мисли кўрилмаган шов-шув остида бўлиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
Поттер ҳақидаги сага муаллифи, британиялик таниқли ёзувчи Жоан Роулинг спектаклда томошабин сифатида иштирок этди. У спектаклни тайёрлаш бўйича олиб борилган ишлар махфий тутилгани туфайли, спектакль намойиши шунчаки расмий премьера эмас, балки чинакам премьера бўлганини таъкидлади.
Спектакль Роулинг, ёзувчи Жек Торн ва саҳналаштирувчи режиссёр Жон Тиффани томонидан яратилган бўлиб, унда «Гарри Поттер ва ўлим ҳадялари» номли охирги китобда ёритилганидан 19 йил ўтиб юз берган ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамон мазкур йиллар давомида уч фарзанднинг отасига айланади ва афсунгарлик вазирлигида меҳнат қилади.
Аввалроқ ушбу спектакль бош қаҳрамонларининг илк суратлари эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)