• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Йигитали Мамажонов: Йўқ, ҳақингиз йўқ — бу шахсий ҳаёт

    Йигитали Мамажонов ҳақиқатан ҳам жуда кўп гонорар сўрайдими? Қайси ўзбек режиссёрларининг фильмларида суратга тушишни хоҳлайди? Қайси актриса билан ҳамкорлик қилиш Йигитали учун қулай? Журналист Феруз Муҳаммад актёр Йигитали Мамажоновнинг ҳали сизга маълум бўлмаган фикрлари, ҳаётий қарашлари ҳақида суҳбат уюштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Журналистлар томонидан сизга берилавериб жонингизга тегиб кетган савол қайси?— Санъатга қандай қилиб кириб келгансиз, деган қолип савол бор. Сўнгги вақтларда энг жонга теккан савол: «Нимага ажрашиб кетдингиз?». Биринчидан, бу шахсий ҳаёт. Баъзилар: «Биз мухлисмиз, машҳурларнинг шахсий ҳаётини билишга ҳаққимиз бор», дейишади. Йўқ, ҳақингиз йўқ — бу шахсий ҳаёт. Сиз санъатга қандай кириб келганимизни, ижодимизни билишингиз, буни танқид қилишингиз мумкин. Мухлисларнинг ҳаётимизга аралашишларининг иложи ҳам, ҳақ-ҳуқуқлари ҳам йўқ, шундай экан, шахсий ҳаётимиз ҳақида ҳам билишларига ҳақлари йўқ.

    — Болаларим билан ҳафтада бир кўришамиз, деб интервью берган экансиз. Болаларингиз билан кўришган вақтда, хоҳлайсизми-йўқми, турмуш ўртоғингиз — хонанда Райҳон билан ҳам кўришасиз. Шу вақтда муносабатингиз, суҳбатингиз қандай бўлади. Ўртангизда ҳеч бўлмаса дўстлик ришталари сақланиб қолгандир?— Биласизми, мен бирор инсонга нисбатан гина сақлаб юрмайман, яхши муомала қиламан, ёмон муомалада бўла олмайман. Балки, Райҳон оиламиз сақланиб қолишини, тикланишини жуда хоҳлаётгандир, аммо мен хоҳламаяпман. Чунки бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Мисол учун, Сиз дарахт экиб келаяпсиз-да, кимдир бошқа томондан келиб, уни юлиб кетаверса, қандай қилиб боғ барпо бўлиши мумкин? Ёки Сиз дарахт экаяпсиз, кимдир унга сув қуйиб турмаса, ҳатто ҳаракат ҳам қилмаса, у боғ кўкармайди, яшнамайди. Бундай боғ яратгандан, яратмаган яхшироқ, деб ўйлаб қолдим.

    — Сизнинг гапларингиздан оилангиз қачондир барибир тикланса керак, деб ўйлаяпман. Бу ҳодиса айни кунларда бўлмаслиги мумкин, эҳтимол икки-уч йил ўтиб содир бўлар?— Тўғрисини айтадиган бўлсам, ҳеч қачон олдиндан фикрлаб, 5—6 йилни мўлжаллаб режа тузадиган одам эмасман. Вақти келса, эртанги кунимни ҳам ўйламайман. Соғ-саломат, яхшиликда эртанги кунга етказсин, деб ният қиламан, холос. Эртанги кунимни ўйламайман деганим — Худога хуш келмайдиган режалар тузмайман, балки эртагача етиб бора олмасман ҳам. Бу ҳаммаси Худонинг иши, нима бўлса ҳам яхшилик бўлсин. Яратгандан шуни сўраб қоламан.

    — Энди ижодинггизга қайтсак. «Ойқиз эртаги» фильми режиссёри Акбар Бектурдиевнинг сўзларига кўра, сиз ўз ролингизни у ўйлаган даражадан ҳам бир поғона баландроқ, маромидан ҳам ошириб ижро этиб берибсиз. Кўплаб режиссёрлар билан ишлаган профессионал актёр сифатида Акбар Бектурдиевнинг фаолиятига қандай муносабат билдирасиз?— Акбар Бектурдиев билан ҳамкорлигимиз жуда самарали бўлди. Бундан кейин ҳам кўплаб фильмларда бирга ишлаш ниятимиз бор. Инсоннинг тажрибаси қанчалик бой бўлса, ишлари ҳам шунча яхши бўлиб бораверади. Акбар ака келажаги порлоқ режиссёр.

    Фото: «Ойқиз эртаги» фильмидан лавҳалар

    Фото: «Ойқиз эртаги» фильмидан лавҳалар

    — Адашмасам, «Ойқиз эртаги» фильмида айнан сизнинг ролингизни ўйнаш учун бошқа талабгорлар ҳам бўлган. Фильмнинг кастинг жараёнлари ҳақида сўзлаб берсангиз.— Бошқа талабгорлар борасида бехабарман. Биринчидан, бу фильмда ўйнаш хоҳиши бор эди-ю, лекин «ўйнайман» деб қатъий интилмаганман, рол учун талашмаганман. Умуман олганда, шу вақтгача бошқа фильмларда ҳам бирор рол учун талашган эмасман. Бунинг ҳаммаси тақдир. Кастингдан сўнг Москвага кетгандим. Тасвирга олиш ишлари бошланганини эшитганимдан сўнг, ўрнимга бошқа актёр топган бўлишса керак, бу рол менга насиб қилмаган экан, деган фикр хаёлимдан ҳам ўтган. Москвадан қайтганимдан сўнг, съёмкалар ҳали ҳам бошланмаганлигини билдим. Акбар ака: «Менимча, бу фильмда ўйнаш сизга насиб қилган экан», деб ролни менга ишониб топширди. Кимдир менга ишонч билдирдими, унинг ишончига муносиб бўлиб, жонимни аямасдан меҳнат қиламан. Нима бўлган тақдирда ҳам менга билдирилган ишончни оқлайман. Фильмда қўлдан келганча, имкон борича ҳаракат қилдим, аммо хаёлимда: «Ролни бундан ҳам яхшироқ ўйнасам бўлар эди», деган ўй ўтмоқда.

    — Менимча, гонорар кўп сўрайдиган актёрлар тоифасига кирасиз...— Ҳа, ростдан ҳам кўп сўрайман. Меҳнатимга яраша сўрайман, чунки олган пулимни ҳар доим оқлаганман.

    — Сценарий танлашингиз, катта гонорар сўрашингиз таклифнинг кам бўлишига олиб келмайдими?— Шунақа томони ҳам бор, ҳа.

    —Актёрга, машҳур инсонга моддий томонни қоплаш учун яхшигина маблағ керак. Кўпларнинг эътиборида бўлгани учун яхши кийиниб юриши лозим, кўпчиликнинг олдида овқатланмайди, демак, қиммат ресторанларда овқатланади, деган гаплар юради.—Менда унақа одатлар йўқ, хоҳлаган жойга кириб овқатланишим мумкин. Ҳурматимни башанглик, дабдаба, мол-дунё билан белгиланишини истамайман. Мол-дунёнинг бари ўткинчи.

    — Сизга фильмда ўйнаш учун таклиф бўлса, биринчи навбатда нимага қарайсиз?— Шу кунгача ҳам биринчи навбатда сценарийга қараганман, бундан кейин шундай бўлади. Агар сценарий яхши бўлмаса, мен у фильмда суратга тушмайман.

    — Тасаввур қилинг, сценарий яхши эмас, аммо сизга 160 миллион сўм гонорар таклиф қилишди. Унда нима қиласиз?— Менимча, бунча пул таклиф қиладиган одамнинг фильми ҳам яхши бўлади, бунга рози бўлар эдим. Нима бўлган тақдирда ҳам бизга хосиятли, яхши роллар, савияли, юки бор сценарийлар учрасин, деб ният қиламан. Биринчи навбатда сценарийга, ундан сўнг менга тўланадиган гонорарига қарайман. Шу айтганларимдан иккиси ҳам номаъқул бўлса, мен у фильм ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайман.

    — Ўйлаб ўтирмасдан фильмида суратга тушишни рад этадиган режиссёрларингиз борми?— Танимаган режиссёрларимни рад этишим мумкин. Шунда ҳам бирдан рад этмайман — улар билан суҳбатлашаман. Агар суҳбат жараёнида у мени нимагадир ишонтира олса, фильм сценарийсини ўқиб чиқиб, розилик билдиришим ҳам мумкин.

    Фото: «Ойқиз эртаги» фильмини суратга олиш жараёнидан лавҳа

    Фото: «Ойқиз эртаги» фильмини суратга олиш жараёнидан лавҳа

    — Қайси ўзбек режиссёрларининг фильмларида суратга тушишни орзу қиласиз?— Ёлқин Тўйчиев, Аюб Шаҳобиддинов, Санжар Маткаримов, Мансур Васати.

    — Кун келиб ўзингиз ҳам режиссёрлик қилишингиз мумкинми?— Албатта, яхши режиссёр актёрлардан чиқади, деган гап ҳам бор-ку. Келажакда яхши режиссёр бўлишга ҳаракат қиламиз. Ҳали бунга анча бор. Ҳозир эса ўз устимизда тинимсиз меҳнат қилишимиз ва ўқишимиз керак.

    — Қайси ўзбек актёрларини тан оласиз, ижодини ҳурмат қиласиз?— Мурод Ражабов, Ёдгор Саъдиев, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Карим Мирҳодиев.

    — Ёш, тенгқур актёрлардан-чи?— Институтда ўқиб юрган вақтларим Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошевни яхши актёр, ижодкор сифатида билардик.

    — Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев ижоди ҳақида ҳозир фикрингиз бошқачами?— Ундай эмас, талабалик вақтингизда уларга мухлис даражасида, камчиликларини ҳам кўрмай баҳо берар экансиз. Кейинчалик, тажриба ошиб боргани сари, ижодкор нуқтаи назардан қараганда, уларда ҳам камчиликлар бўлиши кўринар экан. Бу кўролмаслик ёки ҳасад эмас, бор-йўғи профессионал назар, уларнинг хатодек кўринган ҳаракатларидан сабоқ чиқаришдир. Улар бизга устоз даражасида, минг қилсак ҳам уларнинг ўрнини ололмаймиз, чунки Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев санъатда, кино оламида ўзига хос ўрин эгаллаб бўлган.

    — Қайси актрисалар, партнёрлар билан ишлаш осон?— Юлдуз Ражабова, Асал Шодиева билан яхши тил топишиб ишлаганмиз. Одатда партнёр танламайман. Муҳими, фикримиз тўғри келса, мен боғдан келганимда, шеригим тоғдан келмаса бўлди.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    30.07.2016, 19:27   Изоҳ (0)   72166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тўйдан кейин фақат менинг фильмларимда рол ўйнайди». Актриса Шаҳзода Муҳамедова режиссёр Азамат Аҳроровга турмушга чиқмоқда

    29.07.2016, 15:28

    Рейтинг: 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг талабгир актёрлар

    28.07.2016, 16:13

    Юлдуз Усмонованинг ШҲТга бағишлаб куйлаган қўшиғи: нима бўлди, қачон, қаерда?

    28.07.2016, 15:31

    Рейтинг: 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг талабгир актрисалар

    28.07.2016, 14:36

    Хонанда Шаҳзода 37 ёшни қарши олди

    28.07.2016, 10:48

    «Янги овозлар» телетанлови: уч кун давом этган саралаш, исталган тилда куйлай оладиган ёшлар, ҳакамларнинг кўз ёшлари

    27.07.2016, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.