Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройда 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 25 дан ортиқ фильм премьераси бўлиб ўтди. Мазкур кинонамойишларга асосланган ҳолда, журналист Феруз Муҳаммад йилнинг биринчи ярмида энг кўп рол ижро этган актёрлар рўйхатини тузди.
Рўйхатга киритилган актёрларнинг аксарияти асосан иккитадан фильмда рол ижро этган. Санжар Шодиев ва ортиқ кинода ўйнамаслигини эълон қилган хонанда Али Отажонов учтадан кинокартинада ўйнаган бўлса, Муҳаммадисо Абдулхаиров премьераси бўлиб ўтган фильмларнинг қарийб учдан бирида суратга тушган.
2016 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги энг талабгир актёрлар
Муҳаммадисо Абдулхаиров — «Мажнун», «Мен ёлғончиман», «Барон», «Дадам билмасин», «Қайсаргинам», «Вой-дод», «Кутилмаганда»Али Отажонов — «Демак севасан», «9-рақамли бемор», «Мени кечир»
Санжар Шодиев — «Кутилмаганда», «Биз севги йўлидамиз», «Сени ўзим бой қиламан»
Матёқуб Матчонов — «Мажнун», «Дадам билмасин»
Маъруф Отажонов — «Қанот», «Ойқиз эртаги»
Жавоҳир Зокиров — «Барон», «Сени ўзим бой қиламан»
Асқар Ҳикматов — «Дадам билмасин», «Мажнун»
Ҳамид Тошпўлатов — «Ваҳший», «Салом, севги»
Жавлон Шодмонов — «Кутилмаганда», «Тоштабиб»
Улуғбек Қодиров — «Барон», «Мажнун»
Йигитали Мамажонов — «Қайсаргинам», «Ойқиз эртаги»
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)