Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг 49 211 кишининг паспорти бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Эфкан Ала маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Унинг сўзларига кўра, Туркияда, шунингдек, 18 минг киши қўлга олинди.
Аввалроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим ҳарбий тўнтаришга уриниш пайтида исёнчилар томонидан фойдаланилган авиабаза ва ҳарбий казармалар ёпилиши ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш чоғида 208 киши ҳалок бўлди, 1 500 нафари жароҳатланди.
Изоҳ (0)