Швейцариянинг Credit Suisse Group банки миллиардерларга хизмат кўрсатиш учун АҚШда махсус инвестицион банк гуруҳини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, швейцариялик банкирлар бадавлат америкаликларга капитал бозори масалалари ҳамда бирлашиш ва сотиб олиш бўйича тавсиялар беради. Махсус хизматнинг мақсадли аудитория гуруҳи компаниясидаги улуши юзлаб миллион долларни ташкил этадиган бизнес эгалари, нефть-газ саноати, биотехнология ва телекоммуникация соҳаларининг тадбиркорлари бўлади.
Credit Suisse Group AG банки UBS’дан кейин Швейцариядаги энг йирик молиявий конгломерат ҳисобланади. Ушбу банкнинг штаб-квартираси Цюрих шаҳрида жойлашган. Credit Suisse Group’нинг шахсий капитали 2015 йилда 44 миллиард долларни, капитализация эса 25 миллиард долларни ташкил қилди.
Изоҳ (0)