National Geographic нашри Ер сайёрасидаги энг ифлосланган шаҳар — Деҳлидан фоторепортаж тайёрлади. 2014 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Деҳлини энг ифлос ҳавога эга шаҳар деб тан олган эди, деб эслатади TJournal.
Нафақат ҳаво, балки дарё ва бошқа ҳавзалардаги сув ҳам жиддий тарзда ифлосланган. Деҳлида автомобиль оқими жуда катта, шаҳар ҳудудида урбанизация тез суръатларда кетмоқда, чиқиндилар эса кўпинча ёқиб юборилади. Бунинг оқибатида Деҳлининг ҳавоси Пекинникидан ҳам ифлосроқ аҳволга келди.
Шунингдек, чиқинди ва кимёвий чўкиндилар дарёларга тўкиб юборилади.
Сут фермалари, заводлар, аҳоли яшаш ҳудудлари катта ахлатхоналар яқинида жойлашган.
Шунга қарамай, одамлар шу дарёларда чўмилади, ифлос сувни ичади, бу билан улар гуноҳларидан фориғ бўлишларига ишонади. Ямуна дарёси шаҳар аҳолисининг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Кўплар чиқиндилар ичида металл, пластик ва бошқа нарсалар топиб, қайта ишлашга топшириш билан кун кўради.
Изоҳ (0)