«Барселона» футболчилари бироз кўнгил ёзиш мақсадида бамперболларда машғулотлар уюштирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Машғулот шу қадар мароқли бўлиб чиқдики, бошида спортчилар футболни ҳам унутиб қўйди. «Барса» футболчилари ўйинқароқлик билан бир-бирига уриларди; Суарез ҳатто бампербол ичидан чиқиб кетди.
Шундан сўнг каталонияликлар бампербол ичида туриб футбол ўйнашга уриниб кўрди, аммо бу анча мушкул бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)