Россиянинг Суриядаги Хмеймим авиабазасига 29 июль, жума куни янги Ту-214Р разведкачи самолёти етиб келди. Бу ҳақда FlightRadar24’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Бу жорий йилда Россия разведка самолётининг Сурияга ташланиши билан боғлиқ иккинчи ҳолатдир. Февралда Ту-214Р самолёти Қозон авиация заводидан учиб чиққандан сўнг, Хмеймим авиабазасига йўл олганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
«MilitaryRussia.ru» сайтининг қайд этишича, ҳозирги пайтда Россия ҳарбий-космик кучлари иккита ана шундай стратегик разведкачи самолётга эга.
Изоҳ (0)