Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» ва Эквадорнинг «Индепендьенте дель Валье» клублари ўртасидаги Либертадорес Кубоги финалининг жавоб учрашувидан сўнг учта футбол мухлиси ўлдирилди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, ўйиндан сўнг икки жамоа мухлислари ўртасида 100 дан ортиқ муштлашувлар бўлиб ўтди. Тўқнашувлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб ўйинида «Атлетико Насьональ» 1:0 ҳисобида зафар қучиб, Либертадорес Кубоги соҳибига айланди.
Изоҳ (0)