2016 йилнинг январь ойида Бразилиянинг «Гоянесиа» футбол клуби собиқ ҳужумчиси Уэнделл Лиранинг Бразилия биринчилиги доирасида «Атлетико-ГО» дарвозасига киритган голи мухлислар томонидан 2015 йилнинг энг чиройли голи деб топилган эди ва у ФИФА томонидан Ференц Пушкаш мукофоти билан тақдирланди.
«Корреспондент.net» нашрининг нинг ESPN’га таяниб хабар беришича, 27 ёшли футболчи фаолияти давомида олган кўплаб жароҳатлари туфайли карьерасини тугатишга қарор қилди ва ФИФА ўйинининг профессионал ўйинчисига айланиш истагини билдирди.
Уэнделл Лира амалдаги клуби бўлмиш «Вилла Нова» сафида 2016 йил ҳисобидан атиги 4 та ўйинда иштирок этди.
Изоҳ (0)