АҚШнинг Genovation Cars фирмаси электрокарлар орасида тезлик бўйича жаҳон ўз рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Кеннеди космик маркази (Флорида штати) учиш тасмасида уларга тегишли, электромобилга айлантирилган Chevrolet Corvette Z06 соатига 205,6 миля (330,8 километр) тезликка чиқди, деб хабар беради Motor.
Компания ходимлари машинанинг саккиз цилиндрли, етти литрли, 505 от кучига эга атмосферали моторни ечиб олиб, уни 44 киловатт-соат сиғимли батареялардан озиқланувчи икки электромотордан иборат куч қурилмаси билан алмаштирди. Электрик Corvette’нинг умумий қуввати 600 от кучига етади.
Бу автомобиль қўшимча қувватлантиришсиз 210 километр йўл боса олади.
Шу йилнинг мартида Corvette 300,6 километр/соат тезликка эришиб, финляндиялик ишлаб чиқарувчиларга тегишли электрик прототипдан 15 километр/соат яхшироқ натижа кўрсатганди. Келажакда Genovation Cars рекордини 1088 от кучига эга Rimac Concept_One электрокупеси янгилаши мумкин — унинг максимал тезлиги 354 километр/соатга етиши ваъда қилинмоқда.
Изоҳ (0)