Тошкентнинг «Буюк Ипак йўли» метро бекати яқинидаги чорраҳада юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Жигули» автомашинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса айнан қачон юз бергани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шунингдек, ҳодиса қандай юз бергани, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳам номаълум.
Фотохабарга кўра, мазкур аварияда «Жигули»дан ташқари Nexia автомобили ҳам иштирок этган. Тўқнашув натижасида «Жигули» нафақат ағдарилган, балки унинг орқа ўқи ҳам чиқиб кетган, Nexia’нинг эса камида олд ўнг қисми жиддий зарарланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)