Қибрай туманининг Майский қишлоқ қўрғонида 28 июль, пайшанба куни Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қолдирилган фотохабарга кўра, ҳодиса оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Ҳодиса қандай рўй бергани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Баъзи маълумотларга кўра, автомобиль катта тезликда дарахт ёки бетон устунга бориб урилган бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)