Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Анқара шаҳри яқинидаги Оқинжи авиабазаси ёпилишини маълум қилди. Авиабазадан ҳарбий тўнтариш ташкилотчилари фойдаланган эди, деб маълум қилади «ТАСС».
«Хоинлар бекинган база ёпилади», — деди ҳукумат бошлиғи.
Унинг сўзларига қараганда, авиабаза ўрнида исёнчиларга қарши чиқиб ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик ўрнатилади.
Шунингдек, Йилдирим бутун мамлакат бўйлаб исёнчилар фойдаланган ҳарбий казармалар ёпилишини маълум қилди. Уларнинг ўрнида пикник учун зоналар яратилади.
Изоҳ (0)