Америкалик Жереми Питер Грин «ClintonKaine.com» доменини 90 минг долларга сотиш ниятини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Доменда АҚШ президентлиги ва вице-президентлигига номзодлар Демократик партиядан Ҳиллари Клинтон ва Виржиния штати сенатори Тимоти Кейннинг фамилияларидан фойдаланилган. 28 ёшли Грин ушбу домен номланишни 2011 йилда бор-йўғи 8 долларга сотиб олган эди.
«Қўлга киритилган маблағни ҳуқуқий амалиёт билан шуғулланишга сарфламоқчиман», — дея маълум қилди АҚШ пойтахтида яшовчи йигит CNN телеканалига.
Гриннинг сўзларига қараганда, иккинчи даражали доменни танлашига собиқ давлат котиби Клинтон сайловолди пойгасининг танлов босқичида ғалаба қозонишига шубҳа қилмаганлиги сабаб бўлган. Кейнни эса 2008 йилда Барак Обама вице-президентлик лавозимига номзод сифатида кўриб чиққанлигини эслагандан сўнг топа олганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)