Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида қуролланган гуруҳ томонидан қўлга олинган полиция патруль-пости хизмати полки биноси ҳудудида 30 га яқин киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Полициячилар мамлакат президенти Серж Саргсяннинг истеъфоси сўралган плакатларни олиб қўйди.
Аввалроқ қуролланган гуруҳнинг икки нафар аъзоси Гагик Егиазарян ва Арам Акопян таслим бўлгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)