Арманистон пойтахти Ереван жанубидаги Эребуни туманида жойлашган полиция патруль-пост хизмати полкини гаровда тутиб турган «Сасна црер» қуролли гуруҳининг аъзоларидан бири Арам Манукян икки ойга ҳибсга олинди. Бу қарорни 27 июль куни пойтахт шаҳар биринчи инстанция суди қабул қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Сасна црер» раҳбари Павел Манукян ва унинг ўғли Арам гаровдаги бино яқинида содир бўлган отишмада яраланган ва қўлга олинган эди.
Адвокат Инесса Петросяннинг маълум қилишича, Арам соғлиғи туфайли суд эшитувида қатнашишдан бош тортди. Оёғидан яраланган мухолифатчи «Эребуни» тиббий марказида жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.
Тергов, шунингдек, Павел Манукянни ҳибсга олиш юзасидан илтимоснома киритди, аммо бу борада қарор қачон қабул қилиниши маълум эмас. Павел ҳам, ўғли каби, оёғидан оғир жароҳат олинган бўлиб, тунги соатларда жарроҳлик столига ётди. Ҳозир у реанимация ва интенсив терапия бўлимида бўлиб, сунъий нафас олиш ускунасига уланган.
Изоҳ (0)