Аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин фаолиятини Туриннинг «Ювентус» клубида давом эттиради. Ўтган мавсумни «Наполи» сафида ўтказган Игуаин 35 та ўйинда 36 та гол уриб, А серия тўпурарлигини қўлга киритганди.
Гонсало билан 5 йиллик шартнома имзолаши учун «Ювентус» Неапол клубига 90 миллион евро тўлайдиган бўлди. Бу маблағ «Наполи»га икки йил муддат ичида тўлаб борилади.
28 ёшли Игуаин 2013 йилга келиб «Реал» сафидан «Наполи»га етиб келганди.
«Championat.asia» маълумотига кўра, «Ювентус»нинг бу хариди футбол тарихидаги қимматлиги бўйича учинчисидир. «Реал» Криштиану Роналдуни қўлга киритиш учун «Манчестер Юнайтед» ҳисоб-рақамига 94 миллион ўтказиб берган бўлса, «Тоттенҳэм»дан Гарет Бэйлни олиб келиш учун 100 миллион сарфлаганди.
Изоҳ (0)