Макс лақабли лабрадор Мексика тоғлари бўйлаб саёҳат чоғида йўқолиб қолган 14 ёшли Жан Эриберто Тревинони қутқариб қолди. Бу ҳақда Metro нашри маълумотига таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
Болалар лагерида дам олаётган ўсмир тенгдошлари билан тоғларга экскурсияга йўл олган. Бироқ тез орада гуруҳдан ажралиб қолиб, адашиб қолган ва кичикроқ жарликдан қулаб кетган. Ўсмир оёғидан енгил жароҳат олган ва яхши ҳаракатлана олмай қолган.
Мексикаликнинг бахтига, у билан экскурсиядан бир неча соат аввал танишган лабрадор Макс унинг қулашини пайқаб қолган. Икки суткага яқин ит боладан узоқлашмаган. Бола уни қучоқлаб исинган. Шунингдек, Макс ўқувчига тоғ сувининг кўлобини кўрсатган.
Жаннинг сўзларига қараганда, у Макс билан бирга ўзини хавфсиз ҳис қилган. Икки кундан сўнг болани топган қутқарувчилар лабрадор бўлмаганда боланинг аҳволи ёмон бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Қутқариб қолинган мексикалик қаҳрамон итни уйига олиб кетиш истагини билдирган. Бироқ унинг эгалари борлиги аниқланган.
Изоҳ (0)