АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Питтсбург шаҳрида юк машинаси Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) бўлими биносининг хавфсизлик тўсиқларидан ўтиб кетмоқчи бўлди. Ҳайдовчи жароҳат олди, бошқа ҳеч кимга жабр етмади. Бу ҳақда ABC телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Махсус тўсиқлар юк машинасининг мажмуа ҳовлисига кириши учун халал берди. ФҚБ ходимлари машинани портловчи қурилма мавжудлигига текшириб кўрди, аммо ҳеч нарса топилмади», – дея аниқлик киритди ABC телеканали.
ФҚБ вакилининг сўзларига кўра, юк машинаси Огайо штатида рўйхатдан ўтказилган. Ҳайдовчи ҳодисадан сўнг шифохонага ётқизилди.
Pittsburgh’s Action News 4 телеканалининг маълум қилишча, тартиббузар 30 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)