Испаниянинг «Барселона» жамоаси аргентиналик футболчи Хавьер Маскерано билан янги шартнома имзолаш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда, клуб матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
32 ёшли футболчи билан имзоланадиган янги шартнома уч йилга мўлжалланади.
Маскерано «Барселона» таркибида 2010 йилдан буён тўп суради.
Изоҳ (0)