Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликларига минглаб миллионерлар кўчиб ўтади. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
БАА миллионерларга энг маъқул давлатлардан бири ҳисобланади. Ўтган йили бу ерга ўта юқори даромадга эга 3 минг киши кўчиб ўтди. Мамлакат миллионерлар хуш кўрадиган давлатлар рейтингида 5-ўринда туради. Мазкур рейтинг чўққисида турувчи давлатлар — Австралия, АҚШ ва Канада.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2016 йилда ушбу кўрсаткич янада кўтарилиб, БААга 3,5 мингдан ортиқ миллионер кўчиб ўтади. Уларнинг аксарияти туркияликлардир.
БАА миллионерларга солиқларнинг йўқлиги, жиноятчилик даражасининг пастлиги ва бизнес қонунчилигининг либераллиги туфайли ёқади.
Изоҳ (0)